Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади
Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, мувофиқликни баҳолаш органлари масъулиятини ошириш ҳамда тадбиркорларга енгиллик беришга доир ва бошқа қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.
Йиғилишда кўриб чиқилган ҳужжат — мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда маҳсулотларни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик беришга қаратилган қонун лойиҳаси бўлди.
У билан Фуқаролик кодексига, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги ва “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларга тегишинча мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини оширишга ҳамда техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни чақириб олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун лойиҳасининг муҳокамасида фракция аъзоси Муҳсинжон Холмуҳамедов ўз нуқтайи назарини билдириб, мазкур ҳужжат истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, сифатсиз маҳсулотларни бозордан чиқариш жараёнида тадбиркорлар иштирокини рағбатлантириш орқали самарали ҳуқуқий механизмларни шакллантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
17:23 / 12.05.2026
Қуёш панели ўрнатган корхоналардан электрнинг харид нархи пасайтирилиши мумкин
17:55 / 17.04.2026
ЎзЛиДеП: "Халқ билан бирга” дастури доирасида 534 та муаммо ўрганилиб, 421 та ечим берилди
15:26 / 18.02.2026