Ўзбекистон | 18:45 / 17.11.2022
7933
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Ўзгидромет» кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати сезиларли ўзгариши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 18–22 ноябр кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
Қор кўчиш хавфи эълон қилинган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин тумани;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида хавф ҳақида огоҳлантириш берилди.