Танзила Норбоева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди
16 ноябр куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Ҳелга Шмид билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистонинг ЕХҲТ билан муносабатлари ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш соҳаларидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, бугун Ўзбекистон ва ЕХҲТ ҳамкорлиги трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, жамиятни демократлаштириш жараёнларини такомиллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, яшил иқтисодиёт ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойилларини ривожлантиришга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, гендер тенглик тамойилларини илгари суриш каби долзарб соҳаларда ривожланиб бормоқда.
Учрашувда ҳамкорликнинг муҳим йўналиши ҳисобланган парламентлараро муносабатлар ҳам диққат марказида бўлди. Кейинги йилларда Ўзбекистон Олий Мажлисининг ЕХҲТ Парламент ассамблеяси билан ўзаро ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашгани, ўзаро алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, Танзила Норбоева ЕХҲТ билан ҳамкорликнинг янги қадами сифатида Олий Мажлиснинг самарадорлиги, шаффофлиги ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун институционал ва кадрлар салоҳиятини яхшилашда экспертлик ва техник кўмак кўрсатиш юзасидан биргаликда қўшма лойиҳа ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.
Ҳелга Шмид томонидан мазкур амалий таклиф тўлиқ қўллаб-қувватланиб, бу борада ЕХҲТ самарали ҳамкорликка тайёр эканлиги билдирилди.
Учрашув чоғида барча мамлакатлар учун кун тартибидаги муҳим йўналиш – экология ва атроф-муҳит масалалари, хусусан, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш борасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар ҳам илгари сурилди.
Самимий ва конструктив руҳда кечган учрашувда муҳокама этилган барча масалалар бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди
13:10 / 17.11.2024
Ўзбекистон парламенти аъзолари Бокуда ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияда иштирок этди
22:55 / 16.11.2024