Бўстонлиқ туманида халқаро болалар соғломлаштириш оромгоҳи барпо этилади
Президентнинг “Болалар дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ касаба уюшмалари федерацияси тизимида Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилмоқда.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:
касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ва санаторийларни таъмирлаш ва қуриш;
Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда йил давомида фаолият кўрсатадиган халқаро болалар оромгоҳини барпо этиш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар республикадаги оромгоҳларда касаба уюшмалари аъзолари фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатлари бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун БҲМ 2 баравари (бироқ йўлланма нархи 50 фоизидан ошмаган) миқдорда оромгоҳларга компенсация тўлаш.
Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади: давлат бюджетидан ажратиладиган мақсадли трансфертлар; жамғарма маблағларини банк депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар; ҳомийлик хайриялари, халқаро грантлар; тақиқланмаган бошқа манбалар.
Касаба уюшмалари федерациясига General Motors Uzbekistan АЖ "Хонобод" санаторийси бино ва иншоотлари, "Назарбек" санаторий профилакторийси бино ва иншоотлари мулк ҳуқуқи асосида, "Омонхона" МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши ҳамда республика бўйича 65 та болалар оромгоҳи берилмоқда.
Мавзуга оид

13:21 / 28.05.2025
Ёзги оромгоҳлар учун йўлланмани онлайн олиш имкони яратилди

17:08 / 06.12.2024
Президент Бўстонлиқда туристик мажмуа қурилиши ва ГЭС фаолияти билан танишди

14:16 / 06.12.2024
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда бунёдкорлик ишлари билан танишди

18:10 / 04.11.2024