23:16 / 24.11.2022
53600

Тошкентда хотинини зўрлик билан машинага тиқиб олиб кетган эркак ва унинг отасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Уларга Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда 24 ноябр куни эрталаб икки киши бир аёлга зўрлик ишлатиб, машинага солиб олиб кетгани тасвирланган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса Тошкент шаҳрида содир бўлгани ва аёлни зўрлик билан машинага тиқиб олиб кетганлардан бири унинг эри, иккинчиси аёлнинг қайнотаси эканини маълум қилди.

Аниқланишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 2000 йилда туғилган аёл бир нафар фарзандини ташлаб, Тошкент шаҳрига кетиб қолган. Шундан сўнг унинг эри ва қайнотаси аёлни топиб келишган ва куч ишлатиб уйга олиб кетишган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top