Тиббиёт ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашган 87 нафар шахс жазоланди
54 нафарига жарима жазоси, 33 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
2023 йилдан шу вақтгача тиббиёт ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашган 87 нафар шахс жазоланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Қайд қилинишича, 2023 йил март ойида «Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 197-7-модда (тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш) билан тўлдирилган эди.
Қонун кучга кирган вақтдан бошлаб, 2023 йилда ушбу модда билан 62 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган: 40 нафарига жарима жазоси, 22 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
2024 йил 1-чорагида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-7-моддаси билан 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган: 14 нафарига жарима жазоси, 11 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Мавзуга оид
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:57 / 12.10.2024