Ўзбекистон | 13:57 / 26.11.2022
7835
4 дақиқада ўқилади

"Ўзбекнефтгаз": Трансформация лойиҳаларида хорижий мутахассислар фаол иштирок этмоқда

Фото: Ўзбекнефтгаз

Ўзбекнефтгаз АЖ трансформация доирасида замонавий бошқарув ёндашувларини жорий этиш ва компания бизнес жараёнларида илғор тажрибаларни қўллаш мақсадида компания фаолиятининг барча йўналишлари бўйича хорижий юқори малакали мутахассислар доимий равишда жалб этилмоқда.

Хусусан 2022 йилда 11 та бўш иш ўрнини тўлдириш мақсадида хорижий номзодлардан 100 та резюме қабул қилиниб, 46 та интервю ўтказилди.

Бугунги кунда "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимида Буюк Британия, Канада, Россия, Қатар, Покистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларида хорижий тажрибага эга мутахассислар ишлаб келмоқда. Мутахассисларнинг аксарияти нуфузли компанияларда, шу жумладан "Big4" компанияларида тажрибага эга.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Марсел Kраузе (Канада) – меҳнат хавфсизлигини яхшилаш ва ушбу тизим бошқарувини такомиллаштириш, HSE тизимларини автоматлаштириш (Oryx GTL, Sasol, Qatar Petroleum, Chevron ва бошқаларда иш тажрибасига эга);

Гарет Жонс (Буюк Британия) – технологик ускуналарнинг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш, компютерлаштирилган техник хизмат кўрсатишни бошқариш тизимини жорий этиш – CMMS (Oryx GTL, Valero energy, Chevron ва бошқаларда иш тажрибасига эга.);

Кирилл Алёшин (Россия) - ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш соҳасида ишлаб чиқариш жараёнларининг кўзланган моделини амалга ошириш (Ernst&Young, Сибур ва бошқаларда иш тажрибасига эга).

Фото: Ўзбекнефтгаз

Павел Горячев (Россия) - харидлар фаолиятини ўзгартириш, ўзаро таъминот жараёнларининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш (ариза беришдан омборга етказиб беришгача), ягона НСИни яратиш ва амалга ошириш, шунингдек компаниянинг омбор тармоғини оптималлаштириш (Ernst and Young, KPMG, Полюс, КEGOS, ва бошқаларда иш тажрибасига эга).

Экспертларнинг асосий мақсад ва вазифалари ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишларни камайтириш, тўхталиб таъмирлашнинг ва харидларни режалаштириш жараёнининг сифатини ошириш ва ускуналар ишончлилигини таъминлашда янги ёндашувларни жорий этишдан иборат.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Ҳозирги кунда мутахассислар Шўртан НГҚЧБ ва ГКМ, Муборак НГҚЧБ ва ГҚИЗ, Бухоро НҚИЗ, Газли НГҚЧБ, Устюрт ГҚЧБ ва "Uzbekistan GTL"ларда ташаббусларни фаол амалга оширишга киришишди.

Шунингдек, хорижий мутахассислар иштирокида турли йўналишларда, хусусан геология-қидирув ва конларни ривожлантириш, корпоратив бошқарув ва бизнес стратегия, молиявий-хўжалик фаолияти ва аудит, ESG, АКТ ва киберхавфсизлик каби соҳаларда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Кун тартибидаги асосий ва кенг кўламли тадбирлардан яна бири компаниянинг акцияларини IPO орқали халқаро фонд биржаларида жойлаштириш бўлиб қолмоқда. Ушбу лойиҳага тайёргарлик Франциянинг Rothschild &Cо молиявий ҳолдинг компанияси координацияси остида амалга оширилмоқда.

Фото: Ўзбекнефтгаз

Хорижий мутахассислар иштирокида амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирларнинг барчаси келгусида "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш ҳамда халқаро савдо ва молия бозорларига муваффақиятли чиқиш имконини беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид