Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича суднинг биринчи куни: Ким нимада айбланмоқда?
Нукус олимпия захиралари коллежи директори спортчиларни жалб қилган, норасмий имом намойишга даъват қилган, ИИБ ходими қўшилган. Шунингдек, шу кунлари бошқа вилоятлардан келганларга нисбатан талончилик ҳаракатлари амалга оширилган.
Бухоро вилоят судида Нукусда 1−2 июл кунлари содир бўлган тартибсизликлар юзасидан суд жараёнининг биринчи куни ўтди. Куннинг иккинчи ярмида прокуратура 22 нафар гумонланувчига нисбатан айбловларни ўқиб эшиттирди.
Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов бугунги суд мажлисида давлат айбловчиси (прокуратура) томонидан ўқиб эшиттирилган айблов хулосасининг қисқача мазмунини келтирди:
Унга кўра:
Д. Тажимуратов уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июл кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштирган;
Л. Қаллиханова ушбу уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм (айирмачилик) ғоялари билан йўғрилган, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келган;

Нукус олимпия захиралари коллежи директори А. Турданов 1-2 июл кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчилар иштирок этишини таъминлаган ва Д. Тажимуратовни елкасига ўтказиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган;
Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси А. Сметуллаев ва «Қораўзак Саҳиб» МЧЖ директори Д. Джиемуратов 1-2 июл кунлари Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилган ва ўзи ҳам фаол иштирок этиб, Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватлаганлар;
«Ayama» веб-сайти маъмури, блогер Б. Кадирбергенов одамларни оммавий тартибсизликка жалб қилиб, Жўқорғи Кенгес ва Нукус халқаро аэропорти биноларини босиб олишга даъват қилган;
Б. Сейтниязов Қозоғистон Республикасидаги «Аллаяр жолы» диаспора аъзоси бўлиб, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга ва Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватловчи баннерлар тайёрлашга ёрдам берган;
Норасмий тарзда имомлик билан шуғулланган А. Тоқимбетов 2 июл куни Хўжайли туманида йиғилган одамларга Қорақалпоғистон Республикаси мустақил бўлиши лозимлигини маълум қилиб, уларни оммавий тартибсизликка даъват қилиб, уларга етакчилик қилган;
Тадбиркор Қ. Сейтимов 2 июл куни Қораўзак туманида одамларни тўплаб, уларни оммавий тартибсизликларга жалб қилиб, уларга етакчилик қилган;
Мўйноқ туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси, блогер А. Нуратдинов 2 июл куни Қонликўл туманида одамларни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи материалларни тарқатиб келиб, оммавий тартибсизликларда етакчилик қилган;
«Келешек ушун» фермер хўжалиги раҳбари С. Медетов 2 июл куни Шуманай туманида одамларни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи материалларни тарқатиб келиб, оммавий тартибсизликларда етакчилик қилган;
Нафақахўр Н. Найипов 2 июл куни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи видеомурожаат тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи П. Шамшетов 2 июл куни одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилган ва ўзи ҳам уларда фаол иштирок этган;
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат университети ўқитувчиси Р. Бекмуратов 2 июл куни «Наупир» МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун сафарбар қилинган Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳати етказиб, «ПМ» маркали пистолетини олиб қўйган;
С. Каипов 2 июл куни «Наупир» МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун сафарбар қилинган Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан жароҳати етказган. Бундан ташқари, сепаратизм ғоялари билан йўғрилган видеомурожаат тайёрлаб, уни тарқатиш мақсадида сақлаб келган;

Б. Генжебаев 2 июл куни Шуманай туманида оммавий тартибсизликларда Фарғона вилоятидан келган ўзбек миллатига мансуб 3 нафар шахсни тўхтатиб, уларга тан жароҳати етказиб, 3,6 млн сўм миқдоридаги пулларини ва қатъий ҳисобдаги ҳужжатларини босқинчилик йўли билан олиб қўйган;
С. Калилаев 2 июль куни Кегейли туманида оммавий тартибсизликларга етакчилик қилиб, миллатчилик замирида Андижон вилояти ҳокимлиги ШТАБига ўт қўйиб, мулкларини нобуд қилган;
«Сада-Марс» МЧЖ омбор мудири П. Нурниязов 2 июл куни Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятини чеклаш мақсадида йўлларни тўсиб, автошина ёқишда етакчилик қилган;
С. Калимов 1 июл кунидаги оммавий тартибсизликлар учун маъмурий қамоққа олинганларни озод қилиш мақсадида уларни сақлаш жойига ҳужум қилиб, ўт қўйган;
Н. Султамуратов 2 июл куни Нукус шаҳар ИИО ФМБга қилинган ҳужумда фаол иштирок этиб, дарахт ёқиб, йўлларни тўсган;
«Устюрт геофизика» корхонаси қўриқчиси А. Темирханов 2 июл куни оммавий тартибсизликларда Хўжайли гузари кўчасида «Молотов коктейли»дан фойдаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятига қаршилик қилган;
Суғурта компанияси мутахассиси А. Адилбеков 2 июл куни оммавий тартибсизликларда Тўрткўл гузари кўпригида «Молотов коктейли»дан фойдаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятига қаршилик қилган.

Мавзуга оид
19:00 / 19.05.2026
Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
16:21 / 10.04.2026
Тошкент туманида боғча мудираси 13 млн сўмни ўзлаштиришда айбланганди. Олий суд уни оқлади
22:52 / 01.04.2026