Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:08 / 28.11.2022
8877
2 дақиқада ўқилади
Ягона портал орқали никоҳга кириш ҳақида ариза бериш тартиби жорий этилади
“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси эълон қилинди.
Буйруқ лойиҳаси билан адлия вазири буйруғи билан тасдиқланган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.
Лойиҳа билан:
- далолатнома ёзувларини экстерриториал тамойил асосида қайд қилиш тартиби жорий этилмоқда;
- алфавит дафтарларини юритиш тартиби бекор қилинмоқда;
- ФҲДЁ органлари рўйхатга олиш дафтарларини фақат электрон шаклда юритиш тартиби белгиланмоқда;
- ФҲДЁ органлари ҳисоботларини фақат электрон тизим орқали олиш тартиби белгиланмоқда;
- чет давлат ваколатли органларида қайд қилинган далолатнома ёзувлари (туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим) ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁ электрон тизимига киритиш тартиби назарда тутилмоқда;
- далолатнома ёзувлари қайд қилинмагани ҳақидаги маълумотни ФҲДЁ ахборот тизимидан текшириб олиб тартиби белгиланмоқда;
- ЯИДХП орқали никоҳга кириш ҳақида ариза бериш тартиби жорий этилмоқда;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга штамп қўйиш тартиби бекор қилинмоқда;
- ўлим ҳолати композит давлат хизмати сифатида қайд этилганда, гербли гувоҳнома расмийлаштириб бериш тартибини назарда тутилмоқда;
- вафот этган фуқаролар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қолиш тартиби бекор қилинмоқда;
- фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда ички ишлар органларини электрон тизим орқали сўровнома юбориш тартиби белгиланмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:19 / 28.04.2026
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади – тадқиқот
10:21 / 30.01.2026
Самарқанд етакчи: 2025 йилда никоҳлар сони 267 мингдан ошди
21:28 / 28.01.2026
Ўзбекистонда никоҳдан ажрашиш ҳолатлари ошди
14:25 / 06.01.2026