Жаҳон | 16:52 / 29.11.2022
15752
7 дақиқада ўқилади

Бахмутда турган украин жангчилари, «ДХР»да фронтдан қайтган талабалар. Уруш суратлари

«ДХР»нинг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин Россия қўшини Донецк областидаги Бахмут шаҳрини қуршаб олишга яқин тургани ҳақида айтди. Украина томони бу баёнотни тасдиқламади. Дмитрий Песков россиялик ҳарбийлар Запорижжя АЭСни тарк этишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарни рад этди, бу ҳақда аввалроқ Украинанинг «Энергоатом» компанияси раҳбари Петро Котин маълум қилганди. Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг айтишича, Украинада электр энергиясидан доимий узилишлар баҳорга қадар давом этиши мумкин. Ростов, Белгород, Брянск, Курск ва Новокузнецкда бомбапанагоҳлар жойлашуви кўрсатилган табличкалар пайдо бўлди. «Единая Россия» Сахалиндан бўлган ҳарбийларнинг оналари ва турмуш ўртоқларини «ДХР»га «командировка»га жўнатди — улар «гуманитар ёрдам етказилишини назорат қилиши» ва «ҳарбий хизматчиларнинг талаблари қандай бажарилаётганига гувоҳ бўлиши» учун.

Қуйида 28 ноябр, урушнинг 278-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Херсон областида россиялик ҳарбийлар томонидан қатл этилган аҳоли вакилларининг жасадларини эксгумация қилиш жараёни

Украина бош прокурори офисига кўра, Херсон областининг Правдино қишлоғида 12 апрел куни россиялик ҳарбийлар тинч аҳоли вакилларидан етти кишини шафқатсизларча ўлдирган — олти эркак ва бир аёлни. Уларнинг қўл-оёқларини боғлашган ва яқин масофадан туриб, энсадан отишган. Кейин жиноят изларини яшириш учун россияликлар жасадлар қолдирилган уйни портлатиб юборишган. Кейинроқ маҳаллий аҳоли вакили харобалар остидан жасад қолдиқларини топган ва уларни дафн этган. Херсон областининг Россия томонидан озод этилган ҳудудининг бир қисми ноябр ойида озод этилди — энди полиция ва суд тиббиёт экспертлари етти жасад қолдиқларини эксгумация қилиши мумкин.

Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images

Бучадаги «енгилмас пунктлар»

«Енгилмас пунктлар» — махсус палаткалар бўлиб, бундай жойларда украинлар исиниши ва электрдан фойдаланиши мумкин, ҳозирча РФ армиясининг энергетика тизимларини ёппасига ўққа тутиши оқибатида мамлакатда электр ва иссиқлик таъминоти бўйича муаммолар сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, маъмурият бинолари, болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа жамоат жойларидаги махсус жиҳозланган хоналар ҳам «енгилмас пунктлар» вазифасини бажармоқда. Бундай лойиҳа йўлга қўйилиши ҳақида 22 ноябр куни Володимир Зеленский эълон қилганди. «Енгилмас пунктлар»ни жиҳозлаш ва уларнинг фаолиятини таъминлашга Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати масъул бўлади. Барча пунктлар жойлашуви лойиҳа сайти интерактив картасида кўрсатилган

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Демобилизация қилинган талабалар «ДХР»га қайтди

«ДХР»да ҳудуднинг Кремл томонидан тайинланган раҳбари Денис Пушилин 18 ноябр куни имзолаган фармонга мувофиқ, демобилизация қилинган (ҳарбий хизматдан бўшатилган) талабаларни қарши олиш маросими бўлиб ўтди. Ўзини ўзи республика деб эълон қилган ҳудуддаги олий ўқув юртлари талабалари 21 сентябр куни эълон қилинган сафарбарликдан кейин РФ армиясига чақирилганди. 13 ноябр куни Владимир Путин сафарбарлик кундузги, кечки ва сиртқи шаклда таълим олувчи талабаларга тааллуқли эмаслиги ва уларни ортга қайтариш тўғрисида фармонини имзолаганди. Демобилизация қилинган талабаларга фахрий ёрлиқлар топширилди. 

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмутдаги фронтда украин аскарлари

28 ноябр куни Денис Пушилин РФ қўшини бугунги кундаги ҳарбий ҳаракатлар марказида турган Бахмутни қуршаб олишга яқин турганини айтди. Россиянинг Бахмут атрофидаги муваффақиятлари ҳақида россиялик ҳарбий мухбирлар ҳам хабар қилган, шаҳарда бўлиб турган The New York Times мухбирлари эса ҳужумлар интенсивлиги ошгани, Украина қуролли кучлари сафида ярадорлар кўпайиб кетгани ҳақида хабар қилишган.

Украина қуролли кучлари бош штаби кечқурунги ҳисоботида Бахмут қуршовга тушиб қолиши мумкинлигини тасдиқламади, Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институти (ISW) ҳисоблашича, Россия қўшинларининг Бахмут йўналишидаги муваффақиятлари бўрттириб кўрсатилмоқда — бундай баёнотларни сунъий йўлдош тавирлари тасдиқламаган. Экспертларнинг сўзларига кўра, агар РФ армияси Бахмутга ёндош жойлашган аҳоли яшаш манзилларини ўз назоратига олса ҳам, бу шаҳар таъминоти учун фойдаланилаётган йўлларга таҳдид сололмайди.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Лимандаги ҳаёт

Лиман — Донецк областида Словянск шаҳридан 30 километр масофада жойлашган бўлиб, октябр ойида Украина қуролли кучлари назоратига қайтганди. Маҳаллий аҳоли ҳамон иссиқлик тизими, электр ва сув таъминотисиз кун кечиришга мажбур бўлмоқда. Украина нашрлари ёзишича, шаҳарда бирорта бутун уй қолмаган. 24 ноябр куни президент офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович «Россия қўмондонлиги Лиман йўналишида зарба бериш учун куч тўплаётгани» ҳақида айтди

Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид