Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
Президентлар Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашган.
30 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги ишлар кенгайиб бораётгани қайд этилди. Гуманитар алмашинув соҳасида учинчи Ўзбекистон-Россия таълим форуми самарали натижалари қайд этилди.
Кўп томонлама форматдаги, Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқди.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026