Шойгу 300 мингдан ортиқ ҳарбийни тайёрлаш жараёни тугаганини эълон қилди
Қисман сафарбарлик доирасида ҳарбий хизматга чақирилганларнинг аксарияти ҳарбий тайёргарликдан ўтказилган.
Қисман сафарбарлик доирасида, икки ой ичида 300 мингдан ортиқ захирадаги аскарлар ва кўнгиллилар ўқитилди, деди Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу. Уларни тайёрлашга 3 мингга яқин инструктор жалб қилинган.
«Икки ой давомида 300 мингдан ортиқ захирадаги аскар, жумладан, кўнгиллилар ўқитилди. Ўқув марказларида саккиз мингга яқин жанговар техника ва танк экипажлари, артиллерия тизимлари экипажлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, учувчисиз самолётлар ва электрон уруш тизимлари, алоқа воситалари мутахассислари тайёрланди», — деди Шойгу.
Вазирнинг сўзларига кўра, сафарбар қилинганларни тайёрлашга 3 мингга яқин инструктор жалб қилинган, Россия ва Беларусдаги 100 дан ортиқ полигондан фойдаланилган.
«Ҳарбий хизматчилар жанговар ва махсус топшириқларни муваффақиятли бажариш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлди», – деди Шойгу.
Ноябр ойида президент Владимир Путин қисман сафарбарлик доирасида 318 минг россиялик армияга чақирилганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, кўнгиллилар туфайли 300 минг кишини чақириш ҳақидаги дастлабки режа ортиғи билан бажарилган.
«Сафарбар қилинганлардан 49 минг киши армия сафида жанговар вазифаларни бажаришга жўнатилди. Қолганлари машғулотларда қатнашмоқда», деган эди Путин.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024