12:50 / 15.12.2022
4105

Ўзбекистон GEG Istanbul 2022 киберспорт халқаро турнирида иштирок этмоқда

Мусобақада 50 дан ортиқ давлатлардан жамоалар иштирок этмоқдалар

Фото: ОSON

14-18 декабрь кунлари Истанбулда 50 дан ортиқ давлатлардан жамоалар иштирок этаётган Халқаро киберспорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг бош ҳомийси ОSON тўлов тизими бўлди.

Ўзбекистон жамоалари PUBG МОBILE ва Street Fighter V бўйича иштирок қиладилар.

2022 йил мобайнидаги XSOLLA ўйин агрегатори ва PUBG МОBILE билан расмий ҳамкорликдан сўнг, ОSON тўлов тизими Ўзбекистонда киберспортни ривожлантириш учун молиялаштиришни бошлади. Ноябрь ойида Республика бўйича бўлиб ўтган ОSON PUBG МОBILE CUP турнири бунга ёрқин мисол бўла олади, унда иштирок этиш учун рекорд миқдордаги – 1500 дан ортиқ аризалар топширилган бўлиб, у киберспорт бўйича ёш истеъдодларни очиб берди.

GEG Istanbul 2022'нинг дастлабки ўйинлари плей-офф босқичидан бошланади ва 15-16 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Global Esports расмий саҳифасининг Тwitch платформасидаги трансляция орқали ўйинчиларимизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин. 

ОSON ва Ўзбекистон Киберспорт Ассоциацияси (ОКА) ўртасида меморандум имзоланганидан сўнг тўлов тизими киберспорт аренасида ўз саёҳатини бошлади. PUBG МОBILE'ни қўллаб-қувватлаш ОSON'нинг киберспортни ривожлантириш учун қўйган биринчи қадами, келажак режаларга DOTA 2, CS:GО ва бошқа ўйинлар бўйича профессионал мусобақаларни ривожлантиришни йўлга қўймоқчи.

ОSON ва ОКА биргаликда халқаро тадбирни, ўйинлар ва терма жамоамиз натижаларини ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб борадилар.

Батафсил OSON тизими саҳифаларида кузатиб боринг:

Facebook |  Instagram | Youtube |Telegram |App 

Реклама

Мавзуга оид
Top