Жаҳон | 20:47 / 16.12.2022
9497
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасида безорилик қилган шахс 3 йилга қамалди 

Эркак маст ҳолда элчихонага кириб, мол-мулкни қасддан вайрон қилган. 

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида маст ҳолда безорилик қилган эркак 3 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди. 

Воқеа 2022 йил январ ойида содир бўлган. Эркак маст ҳолатда Ўзбекистон Республикаси элчихонаси биносига кириб, мол-мулкларни қасддан вайрон қилган. Оқибатда элчихонага катта миқдорда моддий зарар етказилган. 

Суд ҳукми билан эркак 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистон элчихонасига етказилган моддий зарар ундириб олинган. 

Шунингдек, ҳуқуқбузарга озодликдан маҳрум қилиш жойида алкоголизмдан мажбурий даволаниш белгиланган. Суд ҳукми қонуний кучга киргани айтилмоқда. 

Мавзуга оид