Жаҳон | 16:30 / 19.12.2022
23060
6 дақиқада ўқилади

Бахмут ва Донецкдаги вайронгарчиликлар, футбол кўраётган украин аскарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 298-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Украина президенти Володимир Зеленский Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Аргентина — Франция ўртасидаги финал баҳсидан олдин видеомурожаат қилмоқчи бўлган. Аммо чемпионат ташкилотчилари, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) бунга рухсат бермаган. Энди видеомурожаат матни Tribuna.com сайтида эълон қилинди.
  • Белгород области раҳбари Вячеслав Гладков Белгород шаҳри ва области ўққа тутилиши оқибатида камида саккиз киши жабрланиб, бир киши ҳалок бўлганини хабар қилди.
  • «ДХР» расмийлари Донецк бир кун ичида Украина қуролли кучлари томонидан тўрт бор ўққа тутилганини хабар қилди. Натижада Киров номидаги шифохона корпуси шикастланган, бир киши қурбон бўлган.
  • Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович Украина қуролли кучлари Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовни йўқ қилишга ҳаракат қилганини тасдиқлади. Бу ҳақда The New York Times нашрининг россияликларнинг Украинани тезкорлик билан эгаллаш бўйича режаси нега муваффақиятсизликка учрагани ҳақидаги катта материалда келтирилади.

Қуйида 18 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Бахмутнинг ярим йиллик жанглардан кейинги кўриниши

Май ойининг иккинчи ярмидан Россия қўшини Бахмут шаҳрини (2016 йилга қадар — Артемовск деб аталган) кучли даражада ўққа тута бошлади — бу муҳим транспорт тугунида жойлашган ва украинларнинг мустаҳкамланган истеҳкомларидан бири бўлган шаҳар эди, бу шаҳар россияликларнинг Краматорск, Словянск, Северск ва Торецк томон юриши йўлини тўсиб турарди. 5 июл куни Россия қўшинлари Лисичанскни эгаллашди, август ойига келиб Бахмутнинг атрофидаги ҳудудларга киришди. Ёз охирида россияликларнинг бу йўналишдаги асосий кучи — «Вагнер» гуруҳи жангчилари — шаҳар томон бир неча километрга илгарилашди. Бир неча ойдан буён шаҳар атрофида интенсив жанглар давом этмоқда. Шу билан бирга, бир неча ойдан буён сув таъминоти, иссиқлик ва ток йўқ бўлган шаҳарда тинч аҳоли вакиллари ҳам яшамоқда.

Бахмут шарқида отишмалар оқибатида яксон бўлган енгил автомобил
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россия ракеталари келиб тушиши оқибатида вайрон бўлган беш қаватли турар жой биноси
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари жангчилари шикастланган кўприк орқали дарё ирмоғидан ўтмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут марказида турган енгил машина
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут аҳолиси вакили яқиндаги сув ҳавзасидан сув олиб келиш учун кетмоқда. Тўхтовсиз интенсив жанглар ва мунтазам отишмаларга қарамай (бунинг оқибатида шаҳарда анчадан буён сув ҳам, ток ҳам, иссиқлик ҳам йўқ), Бахмутда тинч аҳоли вакиллари қолиши давом этмоқда.
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмут ертўлаларидаги ҳаёт 

Доимий зарбалар туфайли Бахмут аҳолиси вакиллари кўп вақтни ертўлаларда ўтказишига тўғри келмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут аҳолиси вакиллари украин-исроил хайрия ташкилоти «Фрида» кўнгиллилари қабулига навбат кутмоқда, бу ташкилот Украинанинг Россия тажовузидан жабрланган аҳолисига тиббий ёрдамлар кўрсатади.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Бахмут аҳолиси вакили печкада исинмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Жаҳон чемпионатини томоша қилаётган украин аскарлари 

Краматорскдаги Украина қуролли кучлари жангчилари Қатардаги жаҳон чемпионатининг Аргентина ва Франция жамоалари ўртасидаги финал учрашувини томоша қилишмоқда. Фото: Alena Yarysh / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

Донецк областида фронтнинг бошқа томонида Донецк шаҳрининг ўзи мунтазам равишда Украина қуролли кучлари томонидан ракета ва артиллерия зарбаларига учрамоқда. 18 декабр куни навбатдаги ҳужумлар натижасида Калинин номидаги шифохона корпусларидан бири ёниб кетган. 

Украина томони зарбалари оқибатида «Багратион» ресторани ҳудудида чиққан ёнғин
Валентин Спринчак / ТАСС
«ДХР» ўт ўчирувчилари «Багратион» ресторанидаги ёнғинни ўчирмоқда
Валентин Спринчак / ТАСС
Донецкда украин ҳарбийлари томонидан берилган зарбалар натижасида шикастланган турар жой биноси
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Калинин номидаги шифохонанинг украинлар зарбасидан вайрон бўлган палатаси. «ДХР» расмийларига кўра, ҳужум оқибатида беморлардан бири оғир тан жароҳат олиш оқибатида вафот этган. Фото: Валентин Спринчак / ТАСС

Мавзуга оид