2022 йил 10 ойида 558,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун хорижга чиққан.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Туркия биринчи ўринни эгаллади – 202,1 минг киши.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 87,9 минг киши ҳамда 49 минг киши сафар қилган БАА ва Саудия Арабистони жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Миср – 29,5 минг киши;
- Кувайт – 9,6 минг киши;
- Жанубий Корея – 9,4 минг киши;
- АҚШ – 8,4 минг киши;
- Грузия – 6,7 минг киши;
- Ҳиндистон – 4,9 минг киши;
- Германия – 3,5 минг киши.