Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Сербия савдо уйини таъсис этиш режалаштириляпти
Фото: Dunyo
Ўзбекистон ва Сербия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференция воситасида иқтисодий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Маслаҳатлашувларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий, инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, унинг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодий дипломатияни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон - Сербия ҳамкорлиги шартномавий-ҳуқуқий базасини, савдо-иқтисодий соҳада тегишли ва амалий аҳамиятга эга ҳужжатлар орқали кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш мақсадида томонлар 2023 йили Белградда Made in Uzbekistan номи остида Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш, Сербия савдо миссияси йирик тўқимачилик ва озиқ-овқат кўргазмаларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, Ўзбекистон-Сербия савдо уйини таъсис этиш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
22:15 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:58 / 13.05.2026
НАТО ва Сербия илк қўшма машғулотларни ўтказмоқда
09:02 / 12.03.2026
Ўзбекистонда хорижий корхоналар асосан савдо соҳасида фаолият юритмоқда
08:00 / 20.02.2026