Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида президент Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучич билан учрашди.
Кўп қиррали Ўзбекистон – Сербия муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, қайта ишлаш, кимё ва электротехника саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм каби соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

Гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, ректорларнинг биринчи форуми ҳамда Кино ва маданият кунларини ўзаро ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчилар халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилди.

Мавзуга оид
19:59 / 26.06.2026
Бош прокуратура томонидан “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилди
17:52 / 26.06.2026
Ватанпарвар журналистларни ўзимга дўст ва маслакдош деб биламан - Шавкат Мирзиёев
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
21:07 / 25.06.2026