Ўзбекистонда Erasmus+ доирасида молиялаштириш учун 7 та янги лойиҳа танлаб олинди
Тошкент молия институтида Европа Иттифоқининг «Эрасмус Плус (Erasmus +)» таълим дастури Миллий идораси томонидан Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари, олий таълим муассасалари, ЕИга аъзо давлатлар дипломатия ваколатхоналари вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда Erasmus+ ахборот куни» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Тадбир давомида иштирокчиларга «яшил» ва рақамли технологияларга ўтиш, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимлари инклюзивлиги ҳамда барқарорлигини таъминлашга қаратилган 2023 йил учун мўлжалланган навбатдаги танлов дастури таништирилди.
Erasmus+ Европа Иттифоқининг ёшларни фаол жалб этган ҳолда таълим, кадрлар тайёрлаш, спорт соҳасидаги лойиҳалар, ҳамкорлик, тадбирлар ва мобилликни қўллаб-қувватлашга қаратилган муваффақиятли узоқ муддатли дастурларидан биридир. Айни пайтда Ўзбекистон иштирокидаги 43 та лойиҳанинг умумий бюджети 36,6 миллион еврони ташкил этади.
Жорий йилда янги лойиҳаларни молиялаштириш учун «Олий таълимда салоҳиятни ривожлантириш» йўналиши бўйича бюджети 4,5 миллион евродан ортиқ бўлган 7 та лойиҳа танлаб олинди.
Мавзуга оид
12:10 / 20.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin ва олтин нархи кескин қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
20:06 / 18.10.2024
Ўзбекистон молия тизими учун қандай хатарлар бор?
13:37 / 06.09.2024
“Рақобат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди
12:09 / 25.08.2024