Ҳафта давомида ФЗТ амалдорлари иқтисодий ривожланиш ва умумий ҳолат бўйича баёнотлар беришди. Таъкидланишича, иқтисодиёт улар истаган динамикада давом этяпти. Бундан ташқари, иқтисодий ҳолат бир зумга тебранувчанлик ва тартибсизлик йўлагига кириш эҳтимоли мавжуд ва бу назоратда бўлади. Пайшанба куни эълон қилинган чакана савдо маълумотларига кўра, сентябр ойида ўсиш суръати сақланиб, прогноздан юқорироқ кўрсаткич, яъни 0,4 фоизни ташкил этган. Дастлабки ишсизлар даъволари ҳам бу ҳафта бироз бўлса-да, яхшироқ статистика кўрсатди ва аввалги ҳафтага нисбатан камайиб, 241 минггача пасайган.
Jahon Insights канали экспертлари 14 октябрдан 18 октябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500 – 5864 (ҳафта бошидан +0,85 фоиз, йил бошидан +22,95 фоиз);
- NASDAQ – 18489 (ҳафта бошидан +0,8 фоиз, йил бошидан +23,17 фоиз);
- DJI – 43275 (ҳафта бошидан +0,96 фоиз, йил бошидан +14,82 фоиз).
Ҳафта савдоларида Dow Jones индекси 412 пунктга, NASDAQ ва S&P500 мос равишда 146 ва 50 пунктга кўтарилди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2721 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +2,41 фоиз, йил бошидан +31,92 фоиз;
- Кумуш – 33,7 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +6,89 фоиз, йил бошидан +41,71 фоиз.
- Алюминий – тоннаси 2605 доллар (ҳафта бошидан -1,07 фоиз; йил бошидан +11,35 фоиз);
- Мис – 4,37 доллар (ҳафта бошидан -2,23 фоиз; йил бошидан +13,29 фоиз).
Қимматбаҳо металлар геосиёсий тиғизликлар фонида турли натижалар қайд этди. Алюминий ва мис ҳафта давомида мос равишда 28,1 доллар ва 0,10 долларга пасайди. Олтин ва кумуш 64,09 доллар ва 2,17 долларга қимматлашди.
Нефт
- WTI – 68,78 доллар (ҳафта бошидан -8,83 фоиз, йил бошидан -3,53 фоиз);
- BRENT – 78,85 доллар (ҳафта бошидан +1,02 фоиз, йил бошидан +2,35 фоиз).
Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 6,66 долларга, BRENT эса 5,71 долларга арзонлашди.
Валюталар








