Жамият | 21:56 / 21.12.2022
19294
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди

Терговга қадар текширувда аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланган.

Фото: Fotolia

Ижтимоий тармоқларда Касби туманида яшовчи аёлнинг жасади ҳаммомдан топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2022 йил 16 декабр куни аёл ижарада яшаётган хонадонда содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Текшириш давомида аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича 2022 йил 17 декабр куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид