14:51 / 22.12.2022
15757

Бахмут мудофаасидаги аскарлар ва фронтда ишлаётган шифокорлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 301-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский уруш бошидан буён илк хорижий сафарини АҚШга амалга оширди. У Жо Байден билан учрашди ва Конгресс қаршисида чиқиш қилди;
  • АҚШ Украинага 1,85 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида расман эълон қилди. Бу пакет доирасида Украинага илк бор Patriot тизимлари етказиб берилади — бу Украина анча вақтдан буён сўраб келаётган ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизими ҳисобланади. Байден ҳам Patriot етказиб берилишини тасдиқлади.
  • Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий чақирув ёшини босқичма-босқич оширишни таклиф қилди – муддатли ҳарбий хизматга ҳозиргидек 18 ёшдан 27 ёшгача эмас, балки 21 ёшдан 30 ёшгача олишни. У шунингдек қуролли кучлар сонини 1,5 миллион кишига етказиш (350 мингга кўпайтириш) ташаббусини билдирган;
  • Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида Владимир Путин ҳам чиқиш қилди — хусусан, у «мамлакат барчасини бериши» ва қуролли кучларни молиялаштиришда ҳеч қандай чеклов бўлмаслигини айтди;
  • Донецкда «Роскосмос»нинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин яраланди. Baza маълумотига кўра, у туғилган кунини нишонлаётган ресторан ўққа тутилган. Рогозиннинг ўзи бел соҳасидан яраланганини маълум қилган. Шифокорлар Рогозиннинг умуртқасидан снаряд парчасини олиб ташлолмаган;
  • Давлат думаси қўпорувчилик ҳамжамияти ташкил этиш, диверсия ҳаракатларига ўқитиш, уларга кўмаклашиш, молиялаштириш ҳамда тарғиб этиш учун умрбод қамоқ жазоси қўллашни кўзда тутувчи қонунни қабул қилди.

Қуйида 21 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Бахмут мудофааси

Украин ҳарбийлари июл ойидан буён Бахмутни Россия юришларидан ҳимоя қилмоқда. Шаҳар РФ армияси учун стратегик аҳамиятга эга:  бу муҳим транспорт тугуни ва Украина армиясининг мустаҳкам истеҳкоми бўлиб, Россия бу шаҳарни эгалласа, Украина назоратидаги Краматорск, Словянск, Северск ва Торецк шаҳарларига юриш қилиш имконига эга бўлади. Ёз охиридан буён Бахмут атрофида шиддатли жанглар кечмоқда, бу ҳарбий ҳаракатларда Россия томонида асосан «Вагнер» хусусий-ҳарбий компанияси жангчилари иштирок этмоқда. Аммо украин ҳарбийлари ҳамон шаҳарни муваффақият билан ҳимоя қилмоқда.

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Andre Luis Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украинларнинг Торецкдаги ҳарбий ҳоспитали

Торецк шаҳри Донецкдан 40 километр шимолда, Ҳорливкадан 26 километр шимоли-шарқда жойлашган. 2014 йилдан буён фронт чизиғи Торецк ва Ҳорливка ўртасидан ўтади. Шаҳар тез-тез зарбаларга дучор бўлади, Донецк областининг Украина томонидан тайинланган ҳукумати раҳбари Павел Кириленконинг маълумотига кўра, 8 декабр кунги зарбалар оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, камида 12 та турар жой биноси шикастланган. Торецкда ҳарбий шифокорлар Украина қуролли кучларининг яраланган ҳарбийларини жарроҳлик амалиётидан ўтказишади. Қуйида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи суратлар.

Pierre Crom / Getty Images
Pierre Crom / Getty Images
Pierre Crom / Getty Images
Pierre Crom / Getty Images

Херсон ўққа тутилиши оқибатлари

Россиялик ҳарбийлар ноябр ойида Украина назоратига қайтарилган Херсонни доимий равишда ўққа тутмоқда. 20 декабр куни йўлланган зарбалар оқибатида шаҳарнинг ғарбий қисмидаги Жилпоселок микрорайонида кўп квартирали уй вайрон бўлди. Херсон шаҳар кенгаши маълумотига кўра, шу куни россиялик ҳарбийлар област ҳудудига 71 бор зарба йўллаган, бир киши ҳалок бўлган.

Херсон ғарбида отишмалардан вайрон бўлган кўп қаватли квартира вайроналари олдидаги аёл
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Шаҳар ўққа тутилиши чоғида яраланган херсонлик тез ёрдам машинасида
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Херсон аҳолиси вакили отишма вақти шикастланган квартирасидаги дераза ўрнини ўлчамоқда
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Отишма вақтида зарба келиб тушган квартиралардан биридаги вайронгарчилик
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top