Жамият | 16:02 / 27.12.2022
20909
1 дақиқада ўқилади

Ҳуқуқни тарғиб қилувчи энг яхши ижодкорлар тақдирланди

Адлия вазирлиги томонидан 2022 йилда ОАВда чиқарилган энг яхши ҳуқуқий мавзудаги материаллар муаллифларининг номи эълон қилиниб, тақдирланди. Улар орасида Kun.uz мухбири Жамшид Ниёзов ҳам бор.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ҳуқуқни ва қонун устуворлигини тарғиб қилувчи энг яхши журналистик материал ва блогпостлар жамоатчилик фаоллари ва экспертлардан иборат комиссия томонидан саралаб олингач, 2 та: ҳуқуқни тарғиб қилувчи энг яхши журналистик материал ҳамда блогпост номинациялари бўйича ғолибларнинг номи эълон қилинди.

“Ҳуқуқни тарғиб қилувчи энг яхши журналистик материал” номинациясида:

1-ўрин – Шуҳрат Латипов (Gazeta.uz мухбири)

2-ўрин – Жамшид Ниёзов (Kun.uz мухбири)

3-ўрин – Нурхон Элмирзаева (“ХХI АСР” газетаси бўлим мудири)

“Ҳуқуқни тарғиб қилувчи энг яхши блогпост” номинациясида:

1-ўрин – Саидали Мухторалиев (Юристкадр Telegram-канали асосчиси)

2-ўрин – Отабек Бакиров (Бакироо Telegram-канали асосчиси)

3-ўрин – Шерзод Эгамбердиев (юрист блогер)

27 декабр куни ғолиблар вазирлик томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди.

Мавзуга оид