Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфратузилма дастуридаги тақсимланмаган маблағлар энди янги тартибда ажратилади
Адлия вазирлиги томонидан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, давлат дастури доирасида ажратилган, аммо ҳозирча муайян буюртмачига бириктирилмаган ёки тақсимланмаган маблағларни объектлар (лойиҳалар) ҳамда буюртмачилар кесимида тақсимлаш тартиби белгиланди.
Ҳужжатга мувофиқ, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари мазкур маблағлардан фойдаланиш бўйича ўз таклифларини электрон шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Бунда низом иловасида маблағларни ажратиш мумкин бўлган мақсадли йўналишлар ҳамда таклифларни тақдим этиш муддатлари аниқ белгилаб қўйилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келиб тушган таклифларни бир ой муддатда ўрганиб чиқади ва давлат дастури доирасида объектлар бўйича манзилли рўйхатни шакллантиради. Шунингдек, ушбу рўйхат ҳар чоракда камида бир марта ҳукуматга тасдиқлаш учун тақдим этиб борилади.
Мавзуга оид
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
17:10 / 27.04.2026