Ўзбекистон | 11:54 / 27.12.2022
5561
3 дақиқада ўқилади

Туронбанк яна бир “Team building” лойиҳасини муваффақиятли ўтказди!

Бугунги глобаллашув ва янги авлод технологиялари сония сайин тараққий этиб бораётган тезкор даврда, замонавий фикрлайдиган ва интеллекти чархланган кадрларни тайёрлашга бўлган эътибор ошмоқда. Жаҳон меҳнат бозоридаги тенденциялар эса бу борадаги энг тўғри ечим инсон тафаккури яъни “IQ” даражасини ривожлантиришга инвестиция киритиш эканини ишботлаяпти.

Айни шу маънода сўнгги йилларда мамлакатимиздаги таълим дастурларини янгилаш, ёшларни касбга тайёрлаш услубларини ўзгартириш ва уларнинг мантиқий билимларини янада оширишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, айни вақтда шахсан Давлатимиз раҳбарининг эътиборида трендга чиқиб бораётган интеллектуал ўйинлар сўзимизга исботдир. У нафақат талабалар балки корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ҳам кенг оммалашяпти.

Аҳамиятлиси шундаки, мазкур йўналишни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб–қувватлаш бўйича Президентнинг “Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинди.

Замонавий “HR” тизимини қўллаган ҳолда ходимларнинг ақлий кўникмаларини “Team building” методлари орқали ривожлантириб келаётган “Туронбанк” АТБ “Туронбанк – интеллект” ўйинларини ўтказди. Унда молия муассасасининг Республика миқёсидаги барча марказ ва офисларидан қарийб мингга яқин ходимлар 6 кишидан иборат жамоаларга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб боришди.

Интеллектул ўйинлар “Quiz” форматида 8 раунд ва 60га яқин саволлардан иборат бўлди. Ҳудудларда йиғилган жамоалар сонидан келиб чиққан ҳолда энг кучли учликни эгаллаганлар финал йўлланмасини қўлга киритишди. Жорий йилнинг 26 декабр санасида эса қарийб бир ой давом этган тафаккур беллашувларининг якуний босқичи, энг билимдон, энг заковатли ва интеллектуал жиҳатдан энг кучлилар аниқланди. Тадбирни “Заковат” ўйинларининг бир неча карра чемпиони Саидкамол Абдураззоқов жамоаси олиб борди.

Қарийб 2 соат юқори эмоционал руҳда, қизиқарли саволларнинг жўшқин муҳокамаси билан ўтган финал ўйинининг якунида “Қарши” банк хизматлари марказининг “Насаф” жамоаси биринчи, “Яшнобод” банк хизматлари марказининг “Good luck” жамоаси иккинчи ва Бош банкнинг “Активлар” жамоаси вакиллари учинчи ўринни қўлга киритишди.

Албатта бу каби ташаббуслар ходимларда илм олишга қизиқиш, ўз устида доимий шуғулланиш, китоб мутолаасини янада кучайтириш, жамоавий ишлаш каби кўникмаларни ривожлантиришда қўл келади. Зеро, муқаддас ҳадисларда келтирилганидек “Илм олишга интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир”. 

Реклама

Мавзуга оид