Ўзбекистон | 08:42 / 29.12.2022
5643
2 дақиқада ўқилади

“Автосаноат агролизинг”: дастлабки босқичда 305 млрд сўмлик шартномалар имзоланди

Фото: Автосаноат агролизинг

Таъкидлаш лозим, “Автосаноат агролизинг” компанияси ҳозирда 2023 йилда техника етказиб бериш бўйича буюртманомалар қабул қилмоқда.

Қолаверса, ҳудудлардаги етакчи кластерлар ҳамда фермер хўжаликлари билан жонли мулоқотлар ўтказилмоқда.

Мақсад, мамлакатимиз президентининг 11 ноябрь 2021 йилдаги 7-сонли ҳамда 28 июль 2022 йилда 335-сонли қарорлари асосида қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари учун ажратилаётган 2 турдаги субсидиялар (техника умумий қийматининг 15 фоизи давлат томонидан субсидия асосида мижозга қайтарилади ҳамда лизинг фоизининг 10 фоиздан юқори қисми давлат томонидан субсидияланади) тўғрисида тушунча бериш, мазкур қарор асосидаги имтиёзлар билан ҳар бир кластер ва фермер хўжаликлари вакилларини хабардор қилиш.

Бундан ташқари, жамият фаолияти, лизинг шартлари, қандай техника ва агрегатлар учун субсидия ва имтиёзлар қўлланади, бугунги кундаги “UzAuto CV” тизимидаги корхоналарда мавжуд техникалар бўйича тушунчалар берилмоқда.

Айни шундай йиғилиш ва музокаралар Наманган ва Бухоро вилоятлари кластер вакиллари, илғор фермер хўжаликлари билан ташкил этилди.

Кластерлар билан бўлиб ўтган музокаралар якунида умумий қиймати 300 млрд сўмдан ортиқ юқори унумли техникаларни лизинг асосида етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.

Албатта бу 2023 йилда “Автосаноат агролизинг” ўз олдига қўйган улкан мақсадларининг кичик намунаси ҳисобланади.

“Автосаноат агролизинг” жамоаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлашда соҳа вакиллари билан самарали ҳамкорликка тайёр!

Телефон: +998712071075

Telegram: @autosanoatagrolizing