Жаҳон | 10:39 / 04.01.2023
15074
1 дақиқада ўқилади

1 январдан бошлаб МДҲда бош котиб лавозими ташкил этилди

2023 йил 1 январдан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби лавозимини «МДҲ Бош котиби» деб қайта номлаш тўғрисидаги қарори кучга кирди.

Фото: Dunyo

2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ижроия қўмитаси раиси – МДҲ Ижрочи котиби  лавозимини 2023 йилдан «МДҲ Бош котиби» лавозимига ўзгартириш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган эди.

Ушбу Саммитда МДҲ давлат раҳбарлари Сергей Лебедевнинг Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси раҳбари сифатидаги ваколатларини яна уч йил муддатга узайтириш тўғрисида қарор қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид