«Капиталбанк» АТБ Uzum экотизимининг бир қисми бўлади

Фото: Капиталбанк
28 декабрь 2022 йили «Finanse ТСI» МЧЖ биржа савдоларида «Капиталбанк» АТБ акцияларининг 50 фоизини сотиб олди. Битим қиймати 786,89 млрд сўмни ташкил этди. Шундай қилиб, Россиянинг «Телекоминвест» МЧЖ компанияси банк акциядорлари таркибидан чиқиб кетди ва 61,54% улуши билан Ўзбекистоннинг «Finance ТСI» МЧЖ мажоритар акциядори бўлди.
«Finance ТСI» МЧЖ «Djuzum SPV» компаниясининг шуъба корхонаси бўлиб, республика учун ноёб «Uzum» рақамли хизматларининг экотизимини ривожлантиряпти. «Uzum» компаниялар гуруҳи Ўзбекистондаги 10 дан ортиқ тадбиркор ва инвесторларнинг тажрибаси ва активларини бирлаштирган қўшма лойиҳадир.
2022 йил ноябрь ойида «Капиталбанк» АТБ шуъба корхонаси «Апелсин» рақамли банки Uzum экотизимига қўшилди ва ўз номини Uzum Bank деб ўзгартирди. Давлатимизда ҳар ойда 1,5 миллион киши ушбу хизматдан фойдаланади. Uzum банки p2p-ўтказмалари сони бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Экотизимнинг бошқа хизматлари билан интеграциялашув банкка янгиланган кешбэк дастурини ишга тушириш имконини берди, шу жумладан, Uzum Мarket'дан Uzum Pay хизмати орқали буюртмаларни тўлашда қўшимча бонусларни ҳам.
2022 йил октябр ойида тез етказиб бериш билан Uzum Market маркетплейси ишга туширилди. Ҳозирда сайтдаги ассортимент 200 мингдан ортиқ ноёб маҳсулотларни ташкил этади ва етказиб бериш географияси 17 та аҳоли пункти ва мамлакатнинг аксарият қисмини қамраб олади ва фаол равишда кенгайиб бормоқда.
Paymart ҳалол муддатли тўлов хизмати ҳам экотизимга қўшилди ва ўз номини Uzum Nasiya номига ўзгартирди. Хизматнинг мамлакат бўйлаб 250 мингга яқин мижозлари ва 1500 мингдан ортиқ ҳамкор дўконлари мавжуд.
Етакчи молиявий ва e-commerce хизматларининг интеграцияси ва ўз соҳаларидаги энг яхши мутахассислар тажрибасининг бирлаштирилганлиги Uzum'га жисмоний шахслар ва бизнесни ривожлантириш учун ноёб хизматлар экотизимини яратиш имконини беради. Шундай қилиб, Uzum Market компания ва хусусий тадбиркорларга IT-платформа ва логистика ечимларидан фойдаланган ҳолда янги мижозларини топиш ва ўз маҳсулотларини бутун мамлакат бўйлаб сотиш имкониятини беради. Юридик шахсларга масофавий хизмат кўрсатиш ва бухгалтерия ҳисоботини автоматлаштиришга йўналтирилган «Uzum» молиявий хизматларининг ривожланиши туфайли тадбиркорлик фаолиятини юритиш жараёни енгиллашади, бу эса мамлакатимиз аҳолисининг янада кўпроқ ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлишини англатади.
«Капиталбанк» АТБ Uzum экотизимига қўшилиш орқали ўз фойдаланувчилари ҳисобига мижозлар базасини сезиларли даражада кенгайтиради. Ўзбекистондаги энг кучли банк брендларидан бири ва энг йирик хусусий банк бўлган «Капиталбанк» АТБ ўз хизматларини ривожлантириш билан бирга Узум бренди билан кооперацияда қўшимча маҳсулот қаторини таклиф этади. Масалан, банк мижозлари барча хизматлар учун ягона Узум ID-га ва содиқлик тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, банк хизматлари эса Uzum Market фойдаланувчилари учун мавжуд бўлади. Шу билан бирга, «Капиталбанк» АТБ ўз брендини сақлаб қолади, банк ҳамкорлари ва мижозлари учун шартлар ўзгаришсиз қолади.
Реклама
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сунъий интеллект ўзбек тилида шевада гапиришни бошлади
Жамият | 20:05
-
Японияда болаларга ғалати исмлар қўйиш тақиқланди
Жаҳон | 19:59
-
Ўзбекистонда сунъий интеллект статистика тўплаш учун одамларга телефон қилади
Иқтисодиёт | 19:53
-
Трампнинг Путинга нисбатан риторикаси ўзгарди. Охирги суҳбатдан кейин
Жаҳон | 19:30
Мавзуга оид

17:00 / 19.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: тадбиркор аёлларнинг муваффақиятлари тарихи

17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи

17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди

17:00 / 23.10.2024