Ўзбекистон | 11:18 / 14.01.2023
23526
3 дақиқада ўқилади

Изғиринда Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳайвонлар қандай сақланмоқда? (фоторепортаж)

Тошкент ҳайвонот боғида 360 турдаги 10 мингдан ортиқ жонивор мавжуд. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетгани ортидан ушбу ҳайвонларнинг бир қисми иссиқ жойга ўтказилган бўлса, совуқ ҳавога чидамли жониворлар очиқ осмон остида сақланмоқда.

Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти аёзли кунларда жониворлар учун қандай шароит яратилгани ҳақида маълумот берди.

Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official

 “Одамлар иссиқ кийим ва иситиш мосламалари билан қуролланган ҳолда уларга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, бизнинг жониворларимиз вольерлар орасида хотиржам юришибди, чунки биз уларнинг иссиқлиги учун ҳамма нарсани ўйлаб қўйганмиз”, дейилади Тошкент ҳайвонот боғининг расмий Telegram-каналида.

Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official

Қайд этилишича, балиқ ва бошқа сувда сақланадиган жонзотларнинг изғиринда нобуд бўлиши олди олинган.

“Аквариум” бўлимида ҳам барчаси энг кичик деталларгача ўйланган. Совуқ ҳавода содир бўлиши мумкин бўлган электр узилишлари вақтида генераторлар ишга тушади. Буларнинг барчаси уларни доимий 24/7 режимида кислород билан таъминлаш учун амалга оширилади.

Қолаверса, жониворларимиз сақланадиган хонадаги умумий ҳарорат марказий иситиш тизими орқали таъминланади, кеча-ю кундуз видеокузатув ва ходимларнинг навбатчилиги аҳолининг ўзини қандай ҳис қилаётганидан доимо хабардор бўлиш имконини беради”, дейилади расмий хабарда.

Совуққа бардошли ҳайвонлар эса очиқ осмон остида сақланмоқда. Жумладан, “Террариум”, “Йиртқичлар” ва “Приматлар” бўлимларида ерости иситиш тизими мавжуд. Шунингдек, ҳайвонларнинг тоза ҳавода юриши, ёғингарчилик бўлса, ёпиқ хонада сайр қилишлари учун корпуснинг ташқи ва ички қисмлари орасидаги кириш жойи доимо очиқ. Баъзи жониворлар вольерларига сомондан тайёрланган табиий иситувчи шолчалар қўйилган.

Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official
Фото: Telegram / Tashkent Zoo Official

Эслатиб ўтамиз, дарахтлар шохларидаги қор оғирлигини кўтара олмай сина бошлагани сабабли меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи вақтинча ёпилган.

Мавзуга оид