Жаҳон | 16:43 / 16.01.2023
19856
5 дақиқада ўқилади
Днипрога ракета зарбасидан омон қолганлар, Донбасс шимолидаги украин аскарлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 326-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ мудофаа вазирлиги Украина бўйлаб 14 январ куни йўлланган ракета зарбалари юзасидан (айнан ўшанда ракеталардан бири Днипродаги турар жой биносига тушиб, икки подъездни яксон қилган) изоҳ берди. Вазирликнинг маълум қилишича, зарбалардан мақсад «Украина ҳарбий бошқарув тизимлари ва у билан алоқадор энергетика объектлари» бўлган ва «зарбадан мақсадга эришилган»;
- Днипрода тўққиз қаватли уйга ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди, яна 70 дан ортиқ киши яраланган, 30 дан ортиқ киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда;
- Белгород областида ҳарбий хизматчилардан бири сафарбар қилинган аскарлар орасида обрў қозониш учун граната портлатиб юборган, натижада уч киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланган;
- Ангарсклик собиқ милиционер, кўп сонли зўравонликлар ва қотилликлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Михаил Попков «Вести-Иркутск» давлат телекомпаниясига берган интервьюсида яна икки қотиллик учун айбига иқрор бўлди ва армияга ёзилиб, Украинадаги урушга йўл олиш ҳақида ўйлаётганини айтди;
Днипро
Донбасс шимолидаги украин аскарлари
Россия армиясининг Херсон областидаги танклари
Мавзуга оид
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024