АҚШ ҳукумати Украинага қарши ҳужумни бошламай туришни маслаҳат бермоқда — Reuters
Қўшма Штатлар украиналикларга янги қуроллар олинганидан ва улар яхшилаб ўрганилганидан кейин ҳужумга ўтишни тавсия қилмоқда.
АҚШ юқори мартабали амалдорлари Украинага қурол-яроғлар етказиб берилмагунча ва тайёргарлик кўрилмагунча Россия кучларига қарши йирик ҳужумни бошлашдан тийилишни маслаҳат бермоқда.
Reuters хабарига кўра, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокараларда ҳар қандай қарши ҳужум фақат сўнгги қуроллар етказиб берилганидан кейин, улардан фойдаланиш ўрганиб олинганидан кейин амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланган.
АҚШ расмийларига кўра, агар украиналиклар янги етказилган қуролларни яхши ўрганиб олса, ҳужум муваффақиятли бўлади.
Қўшма Штатлар пайшанба куни Украинага жанговар ҳаракатларда фойдаланиш учун юзлаб зирҳли техника жўнатишини эълон қилди.
Шунингдек, АҚШ расмийлари Украинага Россия билан артиллерия ўқлари отишда тенглашишга уринмасликни маслаҳат бермоқда, чунки охир-оқибатда Москва қурол-яроғлар миқдори бўйича устунликка эришиши мумкин. Шу сабабли, АҚШ томонидан бериладиган сўнгги ҳарбий ёрдам зирҳли техникани ўз ичига олади, чунки бу Украинага урушга қарши кураш услубини ўзгартиришга ёрдам беради.
Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар Abrams танкларини ҳозирги босқичда Украинага жўнатмоқчи эмас, чунки улар қиммат ва техник хизмат кўрсатиш ҳам қийин.
Аввалроқ, Украина учун янги 2,5 миллиард долларлик қурол пакетини маъқуллаган президент Жо Байден «Украина барча керакли ёрдамни олади», деган эди.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
20:17 / 16.11.2024