Ўзбекистон | 12:18 / 24.01.2023
12188
3 дақиқада ўқилади

25 январ куни айрим ҳудудларга туман тушади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 25 январ, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид