Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва Ўзбекистонни ривожланишнинг устувор ҳамкорлари рўйхатига киритди
Ўзбекистоннинг Литвадаги элчиси Қадамбой Султонов Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантас Адоменас билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистон-Литва ҳамкорлиги, парламентлараро йўналиш орқали ва халқаро кўп томонлама тузилмалар доирасидаги сиёсий мулоқот даражасини оширишга қаратилган қадамлар, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш ҳажмини ошириш, икки томонлама муносабатлар турли соҳаларини тартибга солувчи шартномавий-ҳуқуқий заминни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мантас Адоменас Ўзбекистон Литванинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шеригига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Бу борада Литва Ўзбекистонни ривожланишнинг устувор ҳамкорлари рўйхатига аллақачон киритган.
Таъкидланганидек, бундай мақом Ўзбекистонга кўрсатилаётган молиявий, техник ва грант ёрдами ҳажмини, Европа Иттифоқининг турли ихтисослаштирилган дастурлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Мавзуга оид
12:23 / 24.03.2026
Литва Беларусдан дрон учиб келганини маълум қилди
15:45 / 23.03.2026
Украина ҳақидаги сўзларидан кейин Дитер Болен Литвада концертсиз қолди
11:35 / 13.03.2026
ХЖС Лукашенко танқидчиларининг Беларусдан чиқариб юборилишини тергов қилмоқда
09:21 / 07.03.2026