16:55 / 31.01.2023
7614
Реклама

With Chery With Love лойиҳаси доирасида фан-клуб учрашуви бўлиб ўтди

Фото: With Chery With Love

Саёҳатда Тiggо 8 Pro ва Тiggo 8 Pro Мах автомобилларининг 25 дан ортиқ эгалари иштирок этди. Иштирокчилар АMIRSOY SKI RESORT тоғ курортига йўл олишди. Курорт ҳудудида улар учун бой кўнгилочар дастур ташкил этилди.

Барча иштирокчилар қулай муҳитда бир-бирлари билан танишиш, ўз автомобилларини муҳокама қилиш, Тiggo 8 Prо ва Тiggo 8 Pro Мах автомобилларига эгалик қилиш бўйича тажриба алмашиш имконига эга бўлишди. Иштирокчилар учун ташкил этилган кўнгилочар дастур доирасида, курорт ҳудудидаги дор йўли ва тоғ чўққиси бўйлаб сайр ташкил этилди.

Учрашув Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори — Roodell компанияси томонидан ташкил этилди. Компания вакилларининг таъкидлашича, Cery бренди мухлислари ва компания мижозларини хурсанд қилишга қаратилган бу каби тадбирлар мунтазам равишда ташкил этиб борилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top