Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 феврал куни ҳаво ҳарорати 13 даража илиқни ташкил этади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 4 феврал, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-4 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.