Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага HIMARS учун мўлжалланган узоқ масофали ракеталарни беради
Қўшма Штатлар Украинага умумий қиймати 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди.
Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бригада генерали Патрик Райдер брифингда айтиб ўтди.
«Бугун АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 2,2 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини тақдим этаётганини эълон қилди. Пакетга Javelin танкка қарши ракеталари, артиллерия ўқ-дорилари, HIMARS учун оддий ва узоқ масофали ракеталар киради», деди у.
Қўшма Штатларнинг 3 февралда ажратган янги ёрдам пакети ўз ичига қуйидагиларни олди:
- HIMARS учун ўқ-дорилар;
- 120 мм миномёт миналар;
- 155 мм калибрли артиллерия снарядлари;
- мина ва портлашдан, шунингдек, пистирмадан ҳимояланган 181 та машина (MRAP);
- дронларга қарши ва тепловизор билан таъминланган 190 та оғир пулемёт;
- 250 та Javelin танкка қарши ракета тизимлари;
- Claymore пиёдаларга қарши ўқ-дорилар;
- танкка қарши 2 мингта ракета;
- иккита HAWK зенит-ракета қурилмалари;
- портловчи ўқ-дорилар;
- зенит тўплари ва ўқ-дорилари.
Қайд қилинишича, Россиянинг кенг кўламли босқинидан кейин АҚШ Украинага умумий қиймати 30 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам кўрсатди.