Ўзбекистон | 13:16 / 08.02.2023
40787
2 дақиқада ўқилади

Шарқий ва Марказий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди

Марказий ҳарбий округ қўмондони Шарқий ҳарбий округ қўмондонлигига ўтказилди.

Ўзбекистон президентининг тегишли фармойиши билан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ойбек Саидов

Генерал-майор Ойбек Озодович Саидов 2017 йил октябрдан бери Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўз навбатида, полковник Фаррух Зиёбоев Саидов ўрнига Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди.

Фаррух Зиёбоев

Фаррух Нортожиевич Зиёбоев ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ўринбосари — Оператив бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Шунингдек, бунгача Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони бўлган полковник Лутфулло Бузруков Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтказилди.

 

Лутфулло Бузруков

Лутфулло Юсупович Бузруков 2018 йил январидан буён Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётганди.

  • Эслатиб ўтамиз, жорий йил 14 январ куни Ойбек Саидов Ўзбекистон қуролли кучлари олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёевдан генерал-майор ҳарбий унвонини қабул қилиб олган эди

Мавзуга оид