Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
У муқаддам Марказий банк раиси ўринбосари, Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари, «Ўзбекэнерго» раиси бўлиб ишлаган, 2019 йилдан буён «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида эди.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Улуғбек Мустафоев 1968 йил 14 августда Жиззах вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалик институтини тамомлаган («Молия ва кредит» мутахассислиги), шундан буён банк соҳасида фаолият юритган.
«Саноатқурилишбанк»нинг Жиззах вилоят филиалида кичик, кейинчалик катта мутахассис сифатида ишлади. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг операцион бошқаруви катта иқтисодчиси ва пул муомаласи бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2010 йилдан 2016 йилгача Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган, 2016–2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокими биринчи ўринбосари бўлган. 2017 йил июнида «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.
2019 йил мартида мазкур ташкилот ислоҳ қилиниб, ўрнида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ташкил этилади. Улуғбек Мустафоев 2019 йил апрелидан буён айнан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Жиззах вилоятига 2017 йилдан буён Эргаш Солиев раҳбарлик қилиб келганди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, у «бошқа ишга ўтиши муносабати билан» ишдан кетган.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб ўйинида ҳам "Реал"ни енгди, "Интер" "Бавария" билан дуранг қайд этиб, яримфиналга чиқди
Спорт | 02:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

09:40 / 20.03.2025
Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Қурбонлар бор

16:38 / 18.03.2025