Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Centrum Air ўз жамоасига борт кузатувчиларини таклиф этади
Сentrum Air авиакомпанияси “Борт кузатувчиси” вакансиясига номзодлар қабулини эълон қилади.
1-3 тоифали борт кузатувчиси гувоҳномасига ҳамда мутахассислиги бўйича бир йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга 18 - 40 ёшдаги номзодлар кўриб чиқилади.
Борт кузатувчиси қандай мажбуриятларга эга?
- Авиакомпания мижозлари учун меҳмондўстлик ва қулайлик муҳитини яратиш;
- Ҳаво кемаси бортида хавфсизликни таъминлашга оид барча чораларни кўриш;
- Самолёт бортида йўловчиларни кутиб олиш, жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш;
- Парвоз давомида овқатланишни ташкиллаштириш;
- Зарур ҳолатда биринчи ёрдам кўрсата олиш.

Нима учун айнан Сentrum Air авиакомпанияси?
- Қизиқарли, доимий янгиликларга бой иш фаолияти;
- Меҳнат учун юқори ҳақ тўлаш;
- Мослашувчан иш ва дам олиш вақти;
- Ўз ишининг профессионалларидан иборат аҳил жамоа;
- Фуқаролик авиацияси соҳасида қимматли тажрибага эга бўлиш ва истиқболда лавозимнинг ошиши.
Номзодларга талаблар:
- инглиз, рус, ўзбек тилларида эркин сўзлаша олиш;
- ўрта, ўрта-махсус маълумот
— бўйи:
- аёллар - 165 дан 175 смгача
- эркаклар – 170 дан 180 смгача

Ишга жойлашиш истагида бўлган номзодлар қуйидаги сифатларга эга бўлиши мақсадга мувофиқ:
- пунктуаллик, стрессга бардошлилик, масъулият ва интизом.
Резюмелар [email protected] электрон манзили орқали қабул қилинади ва қисқа фурсатда кўриб чиқилади.
Реклама