БМТ суди Бокуга Лочин йўлагини очиб қўйишни тавсия қилди
Озарбойжон Арманистонни Тоғли Қорабоғ билан боғловчи тоғ йўлаги бўйлаб ҳар икки йўналишда ҳам тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаши керак, деб қарор қилди Халқаро суд раиси.
БМТ Халқаро суди Озарбойжон ҳукуматига Арманистонни Тоғли Қорабоғ билан боғлайдиган ягона йўл – Лочин йўлаги блокадасини тугатишни буюрди. Озарбойжон йўлак бўйлаб ҳар икки йўналишда тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш учун «ўз ихтиёри билан барча чораларни кўриши керак», деди Ҳаага суди раиси Жоан Донохью 22 февраль, чоршанба куни.
Бундан ташқари, БМТ органи Бокунинг Арманистон томонидан минтақа ҳудуди миналаштирилгани ҳақидаги шикоятини рад этди. Озарбойжон ўз даъвосига далил келтирмади, дея тушунтирди Донохью.
2022 йил 12 декабрда ўзларини атроф-муҳит фаоли деб даъво қилган одамлар Лочин йўлагини тўсиб қўйишган. Кўплаб халқаро ва гуманитар ташкилотлар вазиятни ҳал қилишга уринишди. Бош судья Донохьюнинг таъкидлашича, блокада озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий материаллар танқислигига олиб келган.
Мавзуга оид
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024