Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида сезилди
Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.
Фото: Shutterstock
23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 05:37 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 38,51 градус шимолий кенглик; 72,84 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Фарғона вилоятида 4 балл, 227 км;
- Андижон вилоятида 4 балл, 256 км;
- Наманган вилоятида 4 балл, 294 км;
- Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 413 км;
- Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 435 км;
- Жиззах вилоятида 3-4 балл, 467 км;
- Сурхондарё вилоятида 3 балл, 509 км;
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 523 км;
- Қашқадарё вилоятида 3 балл, 614 км;
- Навоий вилоятида 3 балл, 666 км;
- Бухоро вилоятида 3 балл, 739 км.
Тожикистонда ушбу зилзиладан кейин яна 4 та афтершок қайд этилган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
00:41 / 06.12.2024