Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Ҳатай вилоятида 5 магнитудали зилзила юз берди
Сўнгги 4 кунда зилзилалар яна такрорланмоқда.
Фото: AFP
23 феврал куни Туркиянинг Ҳатай вилоятида 5 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди TRT Haber.
Ҳатайда содир бўлган ер силкиниши оқибатида электр таъминотида узилишлар бошланган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Турк матбуоти маълумотларига кўра, зилзила Тошкент вақти билан соат 18:53 да 9,7 км чуқурликда юз берган, силкинишлар эпицентри Дефне округида бўлган.
20 феврал куни Ҳатайнинг Дефне ҳудудида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлган эди. AFAD нашри худди шу куни Дефнеда содир бўлган яна иккита зилзила (5,8 ва 5,2 магнитудали) ҳақида хабар берди. Улар камида 11 кишининг ўлимига олиб келди, 1 мингдан ортиқ Туркия ва Сурия аҳолиси жабр кўрди.
6 феврал куни Туркия ва Сурияда 7,8 магнитудали ҳалокатли зилзилалар содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда силкинишлар оқибатида юзага келган вайроналар оқибатида 43 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Сурияда ҳалок бўлганлар сони 8,5 мингдан ошган.
Мавзуга оид
19:09 / 16.12.2025
Эрдўған Арманистон билан муносабатларни яхшилаш бўйича рамзий қадамларни эълон қилди
23:30 / 14.12.2025
Эрдўған Туркиянинг Ғазо бўйича позицияси ўзгармаслигини айтди
10:22 / 14.12.2025
"Гряз" лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда ушланди
17:06 / 12.12.2025