Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
Туркиянинг Ҳатай вилоятида Ўзбекистон иштирокида барпо этилган янги “Бухоро” масжиди фойдаланишга топширилди. Масжид ўзбек халқининг қийин даврларда кўрсатган беғараз ёрдами ва бирдамлиги рамзи сифатида шундай ном олган.
Туркиянинг Ҳатай вилоятида янги масжид очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу ибодат маскани Ўзбекистон томони иштирокида қурилган бўлиб, икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамжиҳатликнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоланмоқда.
Маълум қилинишича, масжидга “Бухоро” номи Туркиянинг мураккаб даврларида ўзбек халқи томонидан кўрсатилган беғараз ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик рамзи сифатида берилган.
Янги масжид 3200 га яқин хонадонни ўз ичига олган йирик турар жой массивининг марказида жойлашган. Ибодат маскани бир вақтнинг ўзида 500 нафаргача ибодат қилувчини қабул қилиш имкониятига эга.

Бино замонавий архитектура ечимлари, қулай шароитлар ва эстетик дизайни билан ажралиб туради. Масжид нафақат диний эҳтиёжларни қондириш, балки маҳаллий аҳоли учун ижтимоий ва маънавий марказ сифатида ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.
Тадбир якунида иштирокчилар мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026