Ўзбекистон | 10:45 / 27.02.2023
12389
1 дақиқада ўқилади

“Ўзавтойўлбелги” мансабдорлари коррупцияда гумонланмоқда

Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзавтойўлбелги” ДУК мансабдорлари 2 млрд сўмдан кўпроқ маблағни талон-торож қилганликда гумонланяпти.

Фото: Kun.uz

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзавтойўлбелги” ДУК фаолиятида ноқонуний ҳолатларни аниқлади, дея хабар бермоқда ЎзА.

Маълум қилинишича, ДУК мансабдор шахслари 2021-2022 йилларда ўзларига таниш бўлган 5 та маҳаллий МЧЖ билан жами 9 млрд 193 млн сўмлик 21 та шартнома тузиб, улардан йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни эркин бозор нархларидан қиммат нархларда харид қилиб, 2 млрд 701 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилган бўлиши мумкин.

Ҳолат юзасидан корзхона ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, 2017 йилда “Ўзавтойўлбелги” корхонасига истисно тариқасида маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан энг яхши таклиф орқали маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни танлов савдоларини ўтказмасдан тузишга рухсат берилган.

Мавзуга оид