Транспорт вазирлиги Беларус орқали Полшага юк ташиш билан шуғулланувчиларни огоҳлантирди
Транспорт вазирлиги Полша Беларус билан чегарадаги назорат пунктини вақтинча ёпгани учун миллий ташувчилардан Европага юк ташувлари жараёнида ушбу ҳолатни инобатга олишларини сўради.
Полша Ички ишлар вазирлигининг тегишли қарори билан 21 феврал кунидан Беларус билан Кукурики – Козловичи чегара назорат ўтказиш пункти орқали (Европа Иттифоқига ва Европа эркин савдо ассоциациясига аъзо мамлакатларда рўйхатга олинган юк автотранспорт воситаларидан ташқари) барча юк автотранспорт воситалари ҳаракати икки томонлама (кириш-чиқиш) вақтинча тўхтатилди.
Маълум қилинишича, бунинг натижасида ҳозирда ушбу чегара назорат ўтказиш пунктида хорижий мамлакатлар юк ташувчиларининг транспорт воситалари тўпланиб қолган.
Шу муносабат билан миллий ташувчилардан Европа мамлакатларига юк ташувларини амалга ошириш жараёнида ушбу ҳолатни инобатга олиш сўралган.
Билдирилишича, ҳозирда ўзбек миллий ташувчилари юк транспорт воситаларини Литва чегара назорат ўтказиш пунктлари орқали тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Европа давлатларига юк ташувларини амалга ошираётган миллий ташувчилар ушбу вазият юзасидан саволлар туғилганда қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин: +998 71 202 05 01 (114), +998 97 709 16 00.
Мавзуга оид
18:09
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
13:14 / 09.11.2024
Полша: РФ махсус хизматлари АҚШга рейсларда портлашлар тайёрлаган бўлиши мумкин
23:43 / 05.11.2024