14:16 / 28.02.2023
13484

Сергелида йўловчи автобуси ярим тунда дарахтга келиб урилди

131-сонли автобус ҳайдовчиси Сергели туманидан қайтаётганда бошқарувни йўқотиб, транспортни бориб дарахтга урган. Айни вақтда ҳайдовчи реанимацияда беҳуш ётгани айтилмоқда. Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан масъуллар расмий хабар бергани йўқ.

Видеодан кадр

Kun.uz манбасининг хабар беришича, ҳолат 27 февралдан 28 февралга ўтган кечаси тахминан соат 1:00ларда содир бўлган.

12-автобус саройига тегишли 131-сонли автобус Сергели туманидаги АГТКШдан қайтаётганда бошқарувни йўқотиб, транспортни дарахтга бориб урган. Қайд этилишича, бунга ҳайдовчининг ухлаб қолган сабаб бўлган.

Шунингдек, манбага кўра, ҳайдовчи автоҳалокат бўлган вақтнинг ўзидаёқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган ва операция қилинган. Ҳозирда у реанимация бўлимида беҳуш ётгани айтилмоқда.

Ҳозирча вазият бўйича бирор масъул ташкилот, хусусан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати расмий хабар билан чиққани йўқ.

Top