10:32 / 28.02.2023
9433

Тожикистонда қарийб 5 магнитудали зилзила юз берди

Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.

Фото: Shutterstock

Маълумотда айтилишича, 28 феврал куни Тошкент вақти билан соат 09:20 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 37,61 градус шимолий кенглик; 73,25 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 534 км жануби-шарқда.

Top