15:33 / 04.03.2023
9538

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Вазирга мурожаат» портали ишга туширилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота-оналарнинг таклифларини ўрганишни мақсадида мурожаатлар портали ишга тушириляпти.

Энди ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар:

  • таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар;
  • коррупция ҳолатлари юзасидан асосланган фактлар;
  • ташаббуслар, лойиҳалар, фикр ва мулоҳазаларини vazir.uzedu.uz мурожаатлар порталига йўллаши мумкин.

Мазкур таклиф, ташаббус ва мулоҳазалар вазир назоратида бўлиб, вазирлик мутахассислари томонидан ўрганилади. Улар асосида муаммолар ҳал этилиб, янги лойиҳалар жорий этилади.

Top