Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ва Россия етакчилари иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
6 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлаш, икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий шериклик масалаларини ҳам кўриб чиққан.
Мавзуга оид
15:17 / 01.01.2025
«Боку Москва билан олдинги муносабатларда қолмайди» – экспертлар Оқтовдаги фожиа оқибатлари ҳақида
11:30 / 01.01.2025
Ким Чен Ин Путинни «энг яқин дўст» деб атади
17:48 / 31.12.2024
Ҳаммаси яхши бўлади — Путин россияликларга янги йил мурожаати билан чиқди
18:19 / 29.12.2024