“Биргина хатонинг бадали ўлим” – aжал билан ёнма-ён юрадиган касб эгалари
Икки ой олдин Андижондаги ҳайвонот боғида айиқ қафасига кирган ходимга ташланиб, уни тишлаб ўлдирганди. Kun.uz мухбири мазкур ҳайвонот боғида бўлиб, йиртқичлар ва ҳайвон боқувчилар ҳаёти ҳақида репортаж тайёрлади.
Ҳайвонот боғларида томошабинларга панжара ортидан бироз ювош кўринадиган йиртқич ҳар қандай ҳолатда йиртқичлигини қилиб қолиши мумкин. Аммо барча ҳайвонлар қаторида уларни ҳам боқиш, озиқлантириш керак бўлади. Албатта, бу анчагина хавфли бўлган иш. Кичкинагина эътиборсизлик ҳам ҳайвон боқувчисининг ҳаётини хавф остида қолдириши мумкин. Шу сабабли, шер, йўлбарс ёки айиқнинг қафасига кириш ажал билан ёнма-ён туришдек гап.
Йиртқич ҳайвонлар қандай боқилади, улар нималар билан озиқланади? Умуман, ҳайвон боқувчиларнинг касби қай даражада хавфли? Kun.uz мухбири Андижон ҳайвонот боғида бўлиб, ушбу касб эгаси билан суҳбатлашди.
Мазкур ҳайвонот боғида ҳозирги кунда 9 нафар ҳайвон боқувчиси ишлайди. Эҳтиётизлик ёки белгиланган тартибларга риоя этмаслик улар учун доимо хавфли.
“Йиртқич ҳайвонлар қафасига 2-3 киши бўлиб кирамиз: бир киши ташқарида туради, икки киши ичкарида ҳайвонларга озуқа беради. Йиртқич ҳайвонларга эътибор билан қаралади. Олдинроқ содир бўлган ҳолатга ҳам эътиборсизлик сабаб бўлган. Шеригимиз айиқ мени яхши кўриб қолди, деб ўйлаб қафасга ёлғиз кирган. Агар қафасларни қулфлаб кирганида ҳалок бўлмаслиги мумкин эди.
Йиртқич ҳайвонларнинг хотираси бир йилда янгиланади. Шунинг учун улар бир ёшга етгунича ўзимиз олдига киришимиз мумкин. Бироқ бир ёшдан сўнг қафасини алоҳида қиламиз ва олдига умуман кирмаймиз”, – дейди ҳайвон боқувчи Режабали Йўлдошев.
Ҳайвонот боғидаги йиртқичларни қўлга ўргатиб бўлмайди. Улар циркдагилардан фарқ қилади. Бу касбнинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор.
“Катта шер ва йўлбарсларга 15-20 килограммдан сифатли тоза гўшт берилади. Сал айниган гўшт касал қилиб қўйиши мумкин. Ёввойи ҳайвонларга катта-кичиклигига қараб озуқа берилади”, — дея таъкидлайди боқувчи Режабали Йўлдошев.
Андижон ҳайвонот боғида айни пайтда шер, йўлбарс, айиқ, бўри ва бошқа йиртқичлар боқилмоқда.
Абдували Қурбонов
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди
Иқтисодиёт | 08:12
-
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди
Жамият | 08:09
-
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди
Жаҳон | 08:00
-
Amazon орбитага Starlink учун рақобатчи бўлган сунъий йўлдошларни учирди
Фан-техника | 07:50
Мавзуга оид

21:57 / 26.04.2025
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

17:40 / 24.04.2025
Андижонда зилзила юз берди

09:04 / 18.04.2025